KUN OYATI «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).Добавлено (20.06.2013, 18:02)
---------------------------------------------
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ пора берганни ҳам, пора олганни ҳам лаънат қилди» (Имом Аҳмад 6532; Абу Довуд 3580; Термизий 1337; Ибн Можа 2313; Ибн Жоруд 586; Ибн Ҳиббон 5077; Ҳоким 4/102, 103)
Добавлено (20.06.2013, 18:04)
---------------------------------------------
KUN OYATI «(Эй Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас» (Тавба: 24).