Меню сайта

Статистика

Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Mehmon | RSS


Guzalinaning oshxonasiga hush kelibsiz!!!


Dushanba, 25.09.2017, 18:10
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
FORUM » O'n barmog'ida - O'n marifat » Qiziqishlar » Ёнгокларнинг фойдали хусусиятлари
Ёнгокларнинг фойдали хусусиятлари
LeylaДата: Payshanba, 16.05.2013, 21:59 | Сообщение # 1
Ustoz, SHef oshpaz
Группа: Moderatorlar
Сообщений: 402
Статус: Offline
Аникланишича ёнгоклар- худди банан ва шоколад каби антистресс хусусиятга эга экан. Ёнгоклардаги  фойдали моддалар касалликка карши ва согликни саклашга катта ёрдам беради.Лекин меъёрни унутмаган холатда албатта...Ёнгокларнинг фойдали хусусиятларини куйида келтириб утамиз...


Фундук ёки урмон ёнгоги- бу ёнгок таркибида куп микдорда А ва Е витамини бор. Бош мия фаолияти учун жуда хам яхши таъсир килади. Фундук саратонга карши ажойиб восита хисобланади чунки унинг таркибида паклитаксел моддаси бордир... Шу жумладан канд касалига учраган инсонлар учун хам фойдали.



Кешью - оксил ва углеводларга жуда бойдир, таркибида А , Б гурух витаминлари, темир , цинк, фосфор, кальций каби микро ва макро элементлари бор. Доимий равишда истеъмол килиш иммунитетни оширади, кондаги холестерин микдорини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди. Бир кунда 20 дона кешью ёнгогини ейиш организмнинг  темир моддасига кундалик эхтиёжини кондиради.



Хандон писталар- бу ёнгокнинг кундалик нормаси 15 донадир. Кам калорияли ва фойдали моддаларга жуда бой. Хандон писта хазм системаси касалликларида,  юкори нафас йуллари касалликларида, камконликда, хомиладорлардаги токсикозларда ёрдам беради.



Бодом- врачлар юрак калликлари билан огриган ёши катта беморларга 1 кунда 60 гр бодом ейиш зарур эканлигини маслахат беришади. Бодом фосфор, калий ва темирга бой ёнгокдир. Доимий истеъмол килиш бош мия фаолиятини яхшилайди ва уйкусизлик дардига фойда килади.Таркибида Е ва В гурух витаминлари куп.



Грек ёнгоги- бу ёнгок таркиби куп микдорда аминокислоталар, минералларга бойдир. Доимий чарчокликда, камконликда, асаб системаси касалликларида даво булади. Шу жумладан мия ва ошкозон учун кони фойдадир.



Кокос ёнгоги-  бу ёнгок узинг хушбуй аромати ва ширин таъмидан ташкари куп микдорда В гурух витаминларни жамлайди. Иммунитетга , кузга, хазм системасига ва калконсимон без фаолиятига ижобий таъсир килади.



Ерёнгок- бу ёнгокнинг ер юзида 70 дан ошик навлари бор. Таркибида куп микдорда антиоксидантлар мавжуд. Куришни ва хотирани кучайтиради. Факат ковурилган холдагина истеъмол килинади. Таркибида фойдали ёг кислоталари бор. Иммунитетни ошириш  учун ажойиб восита. Грипп ва шамоллаш эпидемиялари пайтида доимий танаввул килиш фойдалидир.

Прикрепления: 6815153.jpeg(4Kb) · 3094280.jpeg(4Kb) · 2368671.jpeg(5Kb) · 3258386.jpeg(4Kb) · 8096497.jpeg(4Kb) · 7576021.jpeg(4Kb) · 4326753.jpeg(4Kb) · 1909581.jpeg(3Kb) · 5045186.jpeg(5Kb) · 8499321.jpeg(4Kb)


Сообщение отредактировал Leyla - Juma, 17.05.2013, 07:24
 
umm_abdullohДата: Juma, 17.05.2013, 03:32 | Сообщение # 2
Oshpaz bo'lish istagida
Группа: Пользователи
Сообщений: 63
Статус: Offline
pista haqida ham yoq ekan-de pistani rossa chaqamiz, kakos mazza yeganda qanaqadir yog'liq sutni yoqimli ta'mi keladi, 

TOshkentdaligimda (5 yil oldin)  toylada,oshlada va boshqa marosimlada stolni ustiga gajeni albatta qoyishardi, hozir esa gajeni emas fundukni qoyishyabdi ekan borgan sari usish bovotti  biggrin



www.tavhid.com
 
FotimaДата: Juma, 17.05.2013, 06:51 | Сообщение # 3
Oshpaz
Группа: Пользователи
Сообщений: 147
Статус: Offline
rahmat Leylapa foydali ma'lumotla qo'yibsiz rosa
 
FORUM » O'n barmog'ida - O'n marifat » Qiziqishlar » Ёнгокларнинг фойдали хусусиятлари
Страница 1 из 11
Поиск:

Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2017 Создать бесплатный сайт с uCoz